Линклар

logo-print

АҚШ ва Россия Сурия бўйича келишувга эришди

Switzerland -- US Secretary of State John Kerry and Russian Foreign Minister Sergei Lavrov shake hands at the conclusion of their press conference following their meeting in Geneva where they discussed the crisis in Syria,September 9, 2016

АҚШ ва Россия Сурияда зўравонликларни камайтириш ва вазиятни тинч ҳал этиш режасини келишганлар. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри шундай деди:

– Бугун АҚШ ва Россия зўравонликларни камайтириш ва Суриядаги вазиятни тинч ҳал этиш музокараларини тиклаш режасини эълон қилмоқда, - деди АҚШ Давлат котиби Жон Керри россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Женевада ўтказган музокаралари ортидан.

Келишимга кўра, Суриядаги можарода қатнашаётган барча томонлар 12 сентябрга қадар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши керак.

Сурия ҳукумати муаян ҳудудларда ҳаво зарбалари беришдан тийилиши, мухолифат эса “Ал-Нусра” ёки “Исломий давлат” каби экстремистгуруҳлардан масофаланиши керак.

Америка дипломатияси раҳбарига кўра, агар томонлар бу режага амал қилса тинчлик йўлида бурилиш ясаши мумкин.

XS
SM
MD
LG