Линклар

Украина президенти Петро Порошенко Россия ҳукумати Давлат Думаси учун сайловларни Украина ҳудудида ўтказолмаслигини билдирди.

Жаноб Порошенко ўз мамлакати ташқи ишлар вазирлигига бу ҳақда Россия ҳукуматига билдиришни тайинлади.

Россия Марказий сайлов комиссияси аъзоси Василий Лихачёв Киев раҳбарининг бундай йўл тутиши Давлат Думаси сайловлари учун жиддий тўсиқ яратишини таъкидлади.

Лихачёвга кўра, Россия хориждаги ватандошлари учун улар яшайдиган давлат розилиги билан овоз беришни ташкиллаштиришни режалаган.

Аввалроқ Украина Олий Радаси дунё ҳамжамиятини Россия босиб олган Қрим ярим оролида ўтказилажак сайловни тан олмасликка чақирганди.

Россия Украинанинг Қрим ярим оролини 2014 йилда аннексия қилган.

Москва ярим оролни босиб олгани ҳақидаги иддаоларни рад қилиб келади.

XS
SM
MD
LG