Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:40

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади


Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзо чеккан қарорга мувофиқ, мамлакатда Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади.

Мирзиёев ҳайитни жойларда тартибли ва юқори даражада, миллий қадриятларга мос равишда ўтказиш учун тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли идораларга топшириқ берган.

Таъкидлаш жоиз, бу Шавкат Мирзиёевнинг муваққат давлат раҳбари сифатидаги илк қароридир.

Қарор ижроси эса Ўзбекистон бош вазирига юклатилган.

Пайшанба куни мамлакат парламенти президент ваколатларини мамлакат конституциясида белгилангани каби Сенат раисига эмас бош вазир Мирзиёевга ўтказган эди.

Бош вазир ваколати Мирзиёевни ўзида қолганми ёки бошқа шахсга ўтказилганми, бу ҳақда ҳозирча жамоатчиликка маълум қилинмади.

XS
SM
MD
LG