Линклар

logo-print

АҚШнинг Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳужумларига бугун 15 йўл тўлди.

2001 йил 11 сентябрида худкуш-террорчилилар, тўртта фуқаровий самолётдан фойдаланиб, Нью-Йорк ва Вашингтондаги биноларни нишонга олган эди.

Иккита самолёт Нью-Йокдаги Бутунжаҳон савдо марказининг иккита биносига бориб урилган, учинчиси йўловчилари билан Вашингтондаги Пентагон биносини ҳадафга олган, тўртинчиси эса - бортда йўловчилар ва террорчилар ўртасида юз берган тўқнашув ортидан - Пенсильвания штатидаги далага қулаганди.

Мазкур ҳужумлар натижасида 3 мингга яқин америкалик ва яна кўплаб мамлакатлар фуқаролари ҳалок бўлди.

11 сентябрь ҳужумларидан кейин терроризмга қарши кураш халқаро сиёсатнинг асосий муаммоларидан бирига айланди.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида хавфсизлик чораларини кучайтиришни назарда тутган қонунлар қабул қилинди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар террорчилик хуружини бартараф этишга қаратилган қонунларнинг қабул қилиниши инсон ҳақлари ва эркинликларини чекламаслиги кераклигини айтиб қатор баёнотлар берди.

XS
SM
MD
LG