Туркия ҳаво ҳужумлари натижасида Сурия шимолида "Ислом давлат" жангчиларидан 20 нафари ҳалок бўлди, дея хабар берди Туркия Мудофаа вазирлиги 11 сентябрда
Туркия армияси бош штаби қўмондони тарқатган баёнотга кўра, 10 сентябрь оқшомида турк ҳарбий учоқлари "Исломий давлат"га тааллуқли экани айтилган учта бинони нишонга олган.
Туркия бош штаби бошлиғининг айтишича, Туркия армиясининг Сурия шимолида бошлаган "Фрот қалқони амалиёти қатъият билан давом эттирилади".
Туркия учоқлари Сурияда "Исломий давлат" мавзеларини нишонга олган бир паллада минтақада турк ва курд кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланиб кетди.
Сурияда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги АҚШ ва Россия ўртасида имзоланган битим 12 сентябрь куни кучга киради.