Линклар

Британияда сикх ибодатхонасига бостириб кирганлар қўлга олинди


Лемингтон-Спа шаҳридаги Саҳиб ибодатхонаси.

Лемингтон-Спа шаҳридаги Саҳиб ибодатхонаси.

Британияда якшанба куни полиция турли динга мансуб икки одамнинг никоҳ тўйини бузиш мақсадида сикхлар ибодатхонасини босиб олган 55 одамни ҳибсга олди.

Би-Би-Сининг хабар беришича, якшанаба куни эрталаб қиличлар билан қуролланган бир неча ўн одам Лемингтон-Спа шаҳридаги Саҳиб ибодатхонасига бостириб кирган.

Улар шу тариқа ўз динларидаги одам бошқа диндаги одам билан турмуш қураётганига норозилигини изҳор қилаётганини билдирган.Орадан 8 соат ўтгач, қуролланган одамлар полиция томонидан қўлга олинган.

Сикхизм индуизм ва ислом муҳитида пайдо бўлган Ҳиндистондаги миллий динлардан биридир.

XS
SM
MD
LG