Линклар

Ўзбекистонда чақалоғини 400 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати янги туғилган чақалоқни сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда ЎзТАГ агентлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, чақалоқнинг онаси, Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи 20 ёшли Саида Қулахметова ва унинг шериги, Урганч туманида яшовчи 34 ёшли Шинар Мамутова чақалоқни 400 долларга сотишга ҳаракат қилган.

Улар 50 минг сўм пора эвазига Янгибозор туман ЗАГСи раҳбари Саёҳат Тиллаевадан чақалоқнинг туғилгани тўғрисида соҳта гувоҳнома олишган.

“Мазкур иш юзасидан Қулахметова ва Мамутоваларга нисбатан “Одам савдоси”, Тиллаевага нисбатан эса “Пора олиш” моддалари асосида жиноят ишлари очилди”, деб хабар берди ЎзТАГ.

XS
SM
MD
LG