Линклар

Ўзбекистон Шимолий Кореяни провакацион ҳаракатларни тўхтатишга чақирди


Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин (марказда) ядровий қурол яратиш бўйича тадқиқотлар олиб бораётган олимлар билан учрашмоқда, 2016 йилнинг март ойи.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин (марказда) ядровий қурол яратиш бўйича тадқиқотлар олиб бораётган олимлар билан учрашмоқда, 2016 йилнинг март ойи.

Ўзбекистон Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан ядровий синовларнинг ўтказилишини БМТ Хавфсизлик қўмитаси резолюцияларини қўпол бузилиши, минтақа ва жаҳон хавфсизлигига таҳдид сифатида қабул қилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

“Ўзбекистон томони Пхеньянни кескинликни кучайтирувчи провакацион ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда мавжуд қарама-қаршиликларни тинч дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақиради”, дейилади хабарда.

9 сентябрь куни Шимолий Корея ўз тарихида бешинчи ядро бомбасини синовдан ўткизганини эълон қилган эди. Пхеньяннинг бундай ҳаракати БМТ, АҚШ, Япония ва Хитой томонидан кескин танқид қилинган.

XS
SM
MD
LG