Линклар

Акмал Саидов: Мирзиёевга вақтинчалик президент ваколати берилиши қонунга зид эмас


Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, адлия фанлари доктори Акмал Саидов, 2008 йилда олинган сурат.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, адлия фанлари доктори Акмал Саидов, 2008 йилда олинган сурат.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, адлия фанлари доктори Акмал Саидов бош вазирнинг вақтинча президент вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани қонуний бўлганини конституциявий-ҳуқуқий жиҳатдан исботлашга уринилган мақола ёзди.

ЎзА томонидан эълон қилинган мақолада,Ўзбекистон Олий мажлиси палаталари қўшма йиғилишида Шавкат Мирзиёевга вақтинчалик президент ваколати юклатилгани конституция ва мамлакат қонунларига зид келмаслиги таъкидланган.

Акмал Саидовнинг ёзишича, Конституциянинг 81-моддаси, “Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати тўғрисида”ги қонунларнинг 11-моддасига биноан Олий мажлис қўшма йиғилиши исталган муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа юзасидан ўтказилиши мумкин ва бу йиғилишда қабул қилинган Қўшма қарор “Меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига биноан қонун кучига эга бўлади.

8 сентябрь куни парламент президент ваколатларини мамлакат конституциясида белгилангани каби Сенат раисига эмас бош вазир Мирзиёевга ўтказган эди.

XS
SM
MD
LG