Линклар

Бугун Ислом оламида Муқаддас байрамлардан бири – Қурбон Ҳайити нишонланмоқда. Жаҳондаги миллионлаб мусулмонлар каби Ўзбекистон ватандошлари ҳам бу кунни байрам қилмоқда. Бугун Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда Ҳайит намози ўқилди. Саудия Арабистонида эса 5200 нафар ўзбекистонлик ҳаж ибодатини адо этди.

Ўзбекистонда бугун Қурбон Ҳайити нишонланмоқда. Пойтахт Тошкентда Ҳайит намози эрталаб соат 6:15 да бошланди.

Ҳайит муносабати билан Ўзбекистон пойтахтида 12 сентябрь куни жамоат транспорти ўз ишини тонгги соат эрталабки 4:00дан бошлади.

Ўзбекистонда байрам муносабати билан душанба дам олиш куни деб эълон қилинган.

Бу борадаги фармонни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган эди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг муваққат давлат раҳбари сифатидаги илк қароридир.

Тошкентда ўқилган Ҳайит намозидан фоторепортаж:

Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасига кўра, бу йил 5200 нафар ўзбекистонлик ҳаж ибодатини адо этди.

Бу йил жами бир ярим миллион мусулмон Саудия Арабистонида Ҳаж ибодатини амалга оширди. Ҳаж ибодати Макка шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилган тарзда ўтказилди.

"Масжид ул-Ҳарам"дан 2 километр радиусда автомобил ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Ўтган йили Минода шайтонга тош отиш маросими пайти тиқилинчда кўпчилиги эронлик бўлган 2 минг одам ҳалок бўлганди. Шу муносабат билан жу йил Эрон ўз фуқароларининг Ҳажга боришини тақиқлаб қўйди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG