Линклар

Қирғизистон президентининг қизи оддий рус йигитига турмушга чиққанини тасдиқлади


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 19 ёшли қизи Алия Шагиева.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 19 ёшли қизи Алия Шагиева.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 19 ёшли қизи Алия Шагиева оддий рус йигитига турмушга чиққанини тасдиқлади.

“Вечерний Бишкек” газетасига 10 сентябрь куни берган интервьюсида Алия Шагиева тўй 29 августда бўлиб ўтгани, унинг турмуш ўртоғи 24 ёшли Костя программист бўлиб ишлашини айтди.

Алияга кўра, Костя оддий оиладан ва унинг онаси Бишкекдаги “Дўрдўй” бозорида сотувчи бўлиб ишлайди. Уларнинг тўйи 30 киши иштирокида бўлиб ўтган.

“Костянинг ота-онаси ажойиб одамлар ва улар менинг оилам ҳақида икки ҳафта олдин хабар топишди. Улар олдин шокка тушдилар, бироқ кейин буни оддий ҳолат сифатида қабул қилдилар”, деди Алия Шагиева “Вечерний Бишкек” газетасига берган интервьюсида.

Алия Шагиеванинг турмушга чиққани 3 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда маълум бўлган эди. Ижтимоий тармоқларнинг Қирғизистон контентида Қирғизистон президенти қизининг рус миллатига мансуб йигитга турмушга чиққани катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG