Линклар

Ўзбекистонда диний адабиётларнинг илк ношири Асрор Самад Ҳайит куни оламдан ўтди


Ëзувчи¸ драматург¸ адабиëтшунос олим Асрор Самад (чапда) шоир Жамол Камол билан

Ëзувчи¸ драматург¸ адабиëтшунос олим Асрор Самад (чапда) шоир Жамол Камол билан

Ўзбекистонлик адиб ва ношир Асрор Самад бугун Тошкентдаги Ваққос ота кабристонида дафн этилди.

78 ëшида иккинчи инсульт оқибатида вафот қилган Асрор Самад ўтган асрнинг 90-чи йиллари бошида диний-маърифий адабиётлар нашрини илк бор йўлга қўйган эди.

Асрор Самад Қуръони Карим маъноларининг ўзбек тилидаги Олтинхон Тўра таржимаси ва изоҳлари китобини, Ислом Пайғамбари Мухаммад алайҳиссаломга нисбат берилган "Адаб дурдоналари" хадислар тўпламини, Шайх Шамсиддинхон Бобохонов таржимасида, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг машҳур "Куръони Карим тафсири" китобини ва Ислом дини асосларига бағишланган қатор китобларини улкан ададларда нашр этган илк хусусий ноширларидан бири сифатида тарихга кирди.

Адиб "Идиш тўла ҳаёт" ва "Ўткир қалам" қиссалари, "Сохибқирон Темур ёхуд адолат қиличи" драмасинининг муаллифидир.

XS
SM
MD
LG