Линклар

Ўзбекистон президенти бўлмоқчиларни рўйхатга олиш 30 сентябрда бошланади


Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимига номзодларни рўйхатга олиш 30 сентябрда бошланади. Бу ҳақда “Россия” телеканали Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломовга таяниб хабар қилди.

Лекин МСКнинг расмий сайтида бундай хабар йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 9 сентябрь куни Ўзбекистон президенти сайлови 4 декабрда ўтказилишини эълон қилган эди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 8 сентябрь куни ўтказилган қўшма йиғилишида мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажариш ваколати конституцияда кўзда тутилгани каби Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошевга эмас¸ Бош вазир Шавкат Мирзиëевга топширилди.

1957 йилда туғилган Шавкат Мирзиëев Тошкент Ирригация ва мелиорация институтини тугатган. Ҳокимият пиллапояларидан кўтарилишни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокими лавозимидан бошлаб¸ сўнгра Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2003 йилдан бери Ўзбекистон Бош вазири лавозимида ишлаб келган.

Тошкент мамлакатнинг биринчи президенти ўлимини эълон қилган 2 сентябрь куни Мирзиëев Каримовни дафн қилиш бўйича ташкил этилган давлат комиссияси раислигига тайинланди.

XS
SM
MD
LG