Линклар

Сўнгги 20 йил ичида мамлакат парламентида мухолифат вакиллари умуман бўлмаган эди.

Марказий сайлов комиссияси 11 сентябрь куни бўлиб ўтган сайловда Бирлашган фуқаролар партияси аъзоси Ҳанна Канапацкая парламентнинг 110 ўринли қуйи палатаси депутати этиб сайлангани билдирди.

Мухолифатга алоқадор эканлиги айтиладиган мустақил номзод Алёна Анасим ҳам янги парламентдан ўрин олди.

Канапацкая ва Анисим Беларус парламентидан 1996 йилдан бери илк маротаба ўрин олган мухлофатчи депутатлардир. Охирги 20 йил ичида мамлакат парламентига президент Александр Лукашенкани қўлловчи партиялар етакчилик қилиб келади.

Сайлов комоссияси тарқатган маълумотларга кўра, сайловда 74,32 фоиз сайловчи иштирок этган. Сайловда иштирок этган 521 номзоднинг 176 нафари мухолифатдаги партиялар аъзолари бўлган.

Сайловни Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 400 дан ошиқ кузатувчиси кузатди.

Беларусда 1990 йиллардан бери очиқ ва демократик деб топилган сайлов ўтказилгани йўқ. Мамлакат расмийлари сиёсий мухолифат ва эркин матбуотни бостириб келади.

XS
SM
MD
LG