Линклар

Россия ҳамда АҚШ кўмаги билан Сурияда эришилган оташкесим 12 сентябрь кунботарда кучга киради.

Бир неча ҳафта давом этган музокаралар ортидан 9 сентябрь куни эришилган оташкесим Суриянинг олти йиллик урушини тугатиш учун энг яхши имкон ўлароқ кўрилмоқда.

Агар оташкесимга бир ҳафта давомида амал қилинса, АҚШ ҳамда Россия “Ал-Қоида” тармоғи саналган, аввал “Жабҳатан Нусра” ўлароқ маълум бўлган, ҳозир ўзини “Жабҳат Фатҳ ал-Шом” деб атовчи экстремистик гуруҳ ҳамда “Исломий давлат” жангариларига қарши ҳамкорликда ҳарбий ҳужумларни амалга ошира бошлайди.

Эришилган оташкесимга экстремистик гуруҳлар киритилмаган.

Келишув шартларига кўра, жанг қилаётган тарафлар Ҳалабдаги Кастелло шоссесини тарк этиб, нейтрал ҳудуд яратиши зарур. Мухолифатчи кучлар ҳамда ҳукумат кучлари эса шаҳарга жанубдан йўл очиши лозим.

Жангларда иширок этаётган тарафлар оташкесимни қўллаб келаётган бўлса-да, ҳафта якунида Ҳалаб ҳамда Идлиб шаҳарларида амалга оширилган ҳаво ҳужумларида 100 га яқин оддий фуқаро ҳалок бўлди.

10 сентябрь куни амалга оширилган ҳаво ҳужумлари Идлибда камида 58, Ҳалаб шаҳри атрофида исёнчилар эгаллаб олган ҳудудларда эса 30 нафар оддий фуқаро умрига зомин бўлди.

XS
SM
MD
LG