Линклар

Рио Паралимпия Ўйинларининг бешинчи куни, яъни 13 сентябрь ҳолатига кўра,Ўзбекистон терма жамоаси 23 та медаль билан умужамоа ҳисобида 9 - ўринда бормоқда. Ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медалларнинг 6 таси олтин, 4таси кумуш ва 13таси бронзадир.

Якшанба куни Ўзбекистон жамоаси Паралимпияда иштирок этаётган давлатлар орасида умумжамоа ҳисобида 19та медаль билан 8 –ўринда бораётган эди. Душанба куни ўзбекистонлик спортчилар яна иккита олтин медални қўлга киритиб, жадвалда 6-ўринга кўтарилган эди.

Ўйинларнинг 5-кунида Ўзбекистон эгаллаб турган 6-ўринга 7 олтин медаль билан Австралия жамоаси кўтарилди.

Умумжамоа ҳисобида Паралимпия жадвалидаги биринчи ўринда 118 медаль, жумладан, 50 олтин медални қўлга киритган Хитой бормоқда. Иккинчи ўринни Британия, учинчи ўринни эса Украина эгаллаб турибди.

Рио Ёзги Паралимпия Ўйинларида 4000 дан зиёд паралимпиячи 23 спорт тури бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG