Линклар

Беларусда мухолифат митинг ўтказди


Минскда ўтган мухолифат намойиши иштирокчилари.

Минскда ўтган мухолифат намойиши иштирокчилари.

Беларусь пойтахти Минскда 12 сентябрь куни мухолифат ҳалол ва адолатли сайловлар ўтказилиши талаби билан рухсат берилмаган митинг уюштирди. Митинг иштирокчилари якшанба куни ўтган парламент сайловлари натижаларини бекор қилиш ва янги сайлов ўтказиш тўғрисида гапирдилар.

Намойишда икки юзга яқин одам иштирок этди. Норозилар орасида Беларусь президентлигига собиқ номзодлар Николай Статкевич, Владимир Некляев, Виталий Римашевский бўлган. Милиция намойиш ўтказилишига тўсқинлик қилмаган.

Аввалроқ ЕХҲТнинг Беларусдаги миссияси раҳбари Кента Харштед 11 сентябрда ўтказилган парламент сайловлари демократик меъёрларга тўғри келмаслиги тўғрисида баёнот берган эди.

Сайловни Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 400 дан ошиқ кузатувчиси кузатди.

Беларусда 1990 йиллардан бери очиқ ва демократик деб топилган сайлов ўтказилгани йўқ. Мамлакат расмийлари сиёсий мухолифат ва эркин матбуотни бостириб келади.

XS
SM
MD
LG