Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг учта шаҳрида россияликлар учун сайлов участкалари ташкил этилди


Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона ва Навоий шаҳарларида 18 сентябрда Россия Давлат Думасига ўтадиган сайловда овоз бериш учун сайлов участкалари ташкил этилди.

Россиянинг Тошкентдаги элчихонасининг билдиришича, 18 сентябрь куни мазкур сайлов участкалари овоз беришни истаган Россия ватандошлари учун соат 8дан 20гача очиқ бўлади.

Россия Марказий сайлов комиссияси овоз бериш участкалари Ўзбекистондан ташқари дунёнинг 147 мамлакатида ташкил этилганини маълум қилди.

2016 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолатга қаралса, хориж давлатларида 2 миллионга яқин Россия ватандоши доимий равишда яшаб келади.

XS
SM
MD
LG