Линклар

logo-print

Тошкентдаги тарихий "Жўрабек" масжидига Ислом Каримов номи берилди


Тошкентдаги тарихий “Жўрабек” масжиди бузилиб, унинг ўрнига Ислом Каримов номидаги “алюкобонд масжид” қурилди.

Тошкентлик генерал Жўрабек тарафидан 1897 йили қурилган ва “Жўрабек “ масжиди дея тарихий ëдгорлик сифатида махсус рўйхатга тиркалиб, асраб келинаëтган масжидга Ўзбекистоннинг марҳум президенти номи берилгани ҳақида унинг кенжа қизи ЮНЕСКОдаги Ўзбекистон вакили Лола Каримова -Тиллаева хабар берди.

Масжид таъмири ўзи ва эри тарафидан молияланганлигини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида айтган мулозима “Ушбу масжидни қайта тиклаш ишларини бошлаган пайтимизда, унга раҳматли падари бузрукворимнинг номлари берилишини ҳаёлимизга ҳам келтирмаган эдик”, дея таъкидлайди.

Айни пайтда тошкентлик маъмор ва реставраторлар Ëдгорликларни сақлаш бошқармаси рўйхатида турган тарихий “Жўрабек” масжиди¸ мавжуд қоидаларга зид тарзда бузилиб “таъмир қилинди” дея расмийлаштирилганидан хавотир билдиришмоқда.

Ëдгорликларни сақлаш бошқармаси мулозимига кўра¸ “таъмир”дан кейин бино ўз тарихий аҳамиятини буткул йўқотган.

XS
SM
MD
LG