Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна учта Boeing-787-Dreamliner самолётларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.

Sputnik нашрига кўра, “Boeing-фуқаролик самолётлари" компанияси президенти Рэймонд Коннернинг Ўзбекистонга ташрифи пайти самолётларнинг олди-соттиси амалга оширилган.

Эндиликда Ўзбекистон жами бешта Boeing-787-Dreamliner учоғига эга бўлади.

Учоқларнинг биринчиси илк парвозни жорий йил 9 сентябрь куни Тошкентдан Олмаотага амалга оширди. Ноябрь ойида иккинчи учоқнинг Тошкентга келиши режаланган. Қолган учта учоқнинг қачон сотиб олиниши ҳозирча очиқланмаган.

Dreamliner учоқлари АҚШ, Канада, Осиё, Африка ва Австралия йўналишида парвоз қилиши режаланган.

Boeing- 787- Dreamliner дунёдаги энг йирик самолётлардан бири ҳисобланади. Ҳар бири камида 220 миллион доллар турадиган дастлабки иккита учоққа “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2008 йилда буюртма берган.

XS
SM
MD
LG