Линклар

Россия импорт қилиниши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига тузни ҳам киритди.

1 ноябрдан бошлаб кучга кирадиган янги қарорга кўра, Европа Иттифоқи, АҚШ каби бир қатор давлатлардан Россияга туз маҳсулотларини олиб кириш тақиқланади.

Қрим аннексиясидан сўнг Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларга жавобан Кремль 2014 йили озиқ-овқат эмбаргосини жорий қилди.

Россия гўшт ва сут маҳсулотлари, балиқ, сабзавот, мева, ёнғоқ импортини тақиқлаган.

2015 йили Кремль мамлакатга ноқонуний олиб кирилган озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бир йилда тақиқланган маҳсулотлардан 7,5 тоннаси йўқ қилинди.

Жорий йил августида Россия озиқ-овқатлар эмбаргосини 2017 йил охирига қадар узайтирилишини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG