Линклар

Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий қиймати уч минг сўмдан ошиб кетди


Ўзбек сўми ва юз доллар.

Ўзбекистон Марказий банкининг 14 сентябрдан бошлаб ўрнатган расмий курсига биноан, 1 доллар бундан буён 3 минг сўм 25 тийинга тенг бўлади. Бу ўтган ҳафтага нисбатан АҚШ доллари 5 сўм 49 тийинга қимматлаганини англатади.

Йил бошида долларнинг қиймати 2809 сўм 98 тийнга тенг бўлган. 9 ой ичида долларнинг қадри миллий валютага нисбатан 190 сўм 27 тийинга қимматлаган.

Айни пайтда 1 доллар қора бозорда 6350-6400 сўмдан сотилмоқда.

XS
SM
MD
LG