Линклар

"Газпром" ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбарлари Москвада учрашди


 “Газпром” ширкати бошқаруви раиси Алексей Миллер.

“Газпром” ширкати бошқаруви раиси Алексей Миллер.

Москвада Ўзбекистондан газ сотиб олиш масаласи муҳокама қилинди.

Сешанба куни ўтган учрашувда “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Алишер Султонов ва “Газпром” ширкати бошқаруви раиси Алексей Миллер иштирок этган.

“Газпром” матбуот хизматининг билдиришича, учрашув пайтида Ўзбекистондан табиий газ сотиб олиш ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Хабарда айтилишича, 2015 йилда “Газпром” Ўзбекистондан 6 миллиард 380 миллион кубометр газ сотиб олган.

XS
SM
MD
LG