Линклар

logo-print

Кремль расмийси: Каримовнинг ўлими ҳарбий-сиёсий вазиятга таъсир қилмайди.


Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов.

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов.

Президент Ислом Каримовнинг ўлими Ўзбекистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятга таъсир қилмайди. Бу ҳақда 13 сентябрь куни Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов баёнот берди.

“Менимча, бу воқеа Ўзбекистон ва унинг атрофидаги давлатларга ҳарбий-сиёсий жиҳатдан таъсир кўрсата олмайди”, деб иқтибос келтирган унинг сўзларидан ТАСС.

Кабуловнинг таъкидлашича, Афғонистондаги экстремистлар вазиятни издан чиқариши мумкинлигидан ташвиш билдирилган эди. “Бироқ улар ҳозирча бу мақсадига эриша олмади ва Ўзбекистон раҳбарияти вазиятни назорат остида сақламоқда”, деб билдирди дипломат.

Унинг айтишича, республика раҳбарияти олиб бораётган сиёсат Каримов олиб борган сиёсатнинг давоми эканнини англаш мумкин.

Президент Ислом Каримовнинг ўлими ҳақида расман 2 сентябрь куни эълон қилинган ва у 3 сентябрда Самарқандда дафн этилган эди.

XS
SM
MD
LG