Линклар

Украинадаги россияпараст айирмачилар оташкесим режимини таклиф қилмоқда


Донецк айирмачилари лидери Александр Захарченко.

Донецк айирмачилари лидери Александр Захарченко.

Украина шарқидаги айирмачи Донецк ва Луганск вилоятлари лидерлари ўқ отишни бир томонлама тўхтатишлари ҳақида баёнот берди.

13 сентябрда Россия телеканалларига интервью берган Донецк айирмачилари лидери Александр Захарченко оташкесим режими 15 сентябрга ўтар кечаси бошланишини маълум қилди. У Киевни ҳам мана шундай қарор қабул қилишга чақирди.

Луганск айирмачилари лидери Игорь Плотницкий ҳам мана шундай билдирув билан чиқди.

Россия қўллаб-қувватлаб келадиган айирмачилар биринчи марта ўқ отишни бир томонлама тўхтатиш ташаббуси билан чиқмоқда.

Украина шарқида 2014 йилдан бери россияпараст айирмачилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида кетаётган урушда шу кунгача 9500дан кўпроқ одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG