Линклар

logo-print

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура Сурияда сулҳ битими амалга киритилганидан бери ўтган 24 соат ичида “зўравонликлар кўлами сезиларли озайгани”ни маълум қилди.

13 сентябрь кунги билдирувида Мистура сулҳ битими сурияликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун имконият яратганини ва уларга тез орада бу ёрдам етказилишини айтди.

Суриянинг ҳукуматга мойил матбуоти хабарларига ишонилса, мамлакатда сулҳ битмига умуман олганда амал қилинаяпти, лекин айрим ҳолатларда битим бузилаётганини кузатиш мумкин. Жумладан, Ҳалаб ва Ҳомс вилоятларида сулҳ шартлари камида 7 марта бузилган.

Суриялик ҳуқуқ фаоллари президент Башар Ассадга содиқ кучлар Ҳалаб вилояти жанубида иккита қишлоқда отишма содир этганини билдирмоқда. Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Сурияда урушаётган томонлар ўртасида сулҳ битими 12 сентябрда кучга кирган эди. Мазкур сулҳ террорчи гуруҳларга таалуқли эмас.

Сурияда сулҳга эришилиши тўғрисида Россия ва АҚШ 10 сентябрда Женевада келишиб олган эди.

Сурияда беш йилдан бери давом этаётган ватандошлар урушида 300 минг одам ҳалок бўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG