Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:07

Эрон Форс кўрфазида икки АҚШ учоғини уриб туширишини айтиб таҳдид қилди


Эрон ҳарбийлари Форс ва Уммон қўлтиқларини бирлаштириб турувчи Ҳўрмуз бўғози устида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки учоғини уриб туширишларини айтиб таҳдид солди.

Эрон ҳаво мудофааси базалари 10 сентябрь куни халқаро ҳаво йўлларидан учиб ўтаётган АҚШ учоқларини улар Эрон осмонига яқинлашгани, агар йўналишларини ўзгартиришмаса, ўққа тутилишларини айтиб огоҳлантирган. Бу ҳақда 13 сентябрь куни АҚШнинг 5-ҳарбий-денгиз флоти матбуот котиби Билл Урбан билдирди.

Урбаннинг айтишича, Америка учувчилари халқаро ҳавода навбатдаги машқлар ўтказилаётганини айтиб, миссияларини давом эттиришган.

13 сентябрь куни яна Эрон Инқилобий гвардияси АҚШ ҳарбий кемаларининг Форс кўрфазига келишига қарши крашиш учун яратилган янги тезюрар ҳарбий кемани кўз-кўз қилди.

Кемани денгизга отлантириш маросимида гвардия адмирали Али Фадавий америкаликларнинг кўрфаздаги ҳаркатларини қоралаб, бу ҳолат қонунсизлик ва хавф-хатар келтириб чиқаришини таъкидлади. Адмирал “Тезюрар кема Эроннинг қарши курашиш қобилиятини янада кучайтириди, душман, айниқса, АҚШ ҳисобларига ўз таъсирини ўтказади”, деди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Марк Тонер йил бошидан бери АҚШ ҳарбий кемалари Эрон Инқилобий гвардияси кемалари билан 30 мартадан ошиқ бир-бирига ўта яқин келгани, бу хавотирли ҳолат эканлигини айтди.

Тонер Эронда Инқилобий гвардияга ўхшаш жанговар гуруҳлар Эрон президенти Ҳасан Руҳоний каби нисбатан мўътадил бўлган сиёсатчилар билан рақобат қилишини таъкидлади. Ўтган йилда Руҳоний бошчилигида дунёнинг қудратли мамлакатлари ва Теҳрон ўртасида мамлакатнинг ядровий дастури бўйича келишув имзоланган.

“Бошқа кўплаб давлатлар каби Эронда ҳам турли кучлар таъсирида шаклланган ички сиёсий жараён бор”, дея қўшимча қилди Тонер.

Пентагон мазкур йилда Инқилобий гвардия ва АҚШ кемалари ўртасида юзага келган қалтис вазиятларни, айниқса, америкаликларни огоҳлантирувчи ўқ отишга ва тўқнашиб кетмаслик учун ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур қилган ҳолатларни кескин қоралаб келади.

Январь ойида Эрон ҳарбий-денгиз флоти бир неча хато ортидан Эрон сувларига кириб борган икки АҚШ соқчи катери экипажини қўлга олган эди.

Қўлга олинган 10 нафар америкалик денгизчи 24 соатдан кейин қўйиб юборилди.

XS
SM
MD
LG