Линклар

Социологик сўровлар ўтказиш билан шуғулланувчи Gallup компаниясининг “Ҳиссиётлар глобал ҳисоботи - 2016” тадқиқотлари натижаларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг эмоционал давлатлар рўйхати тепасидаги 5 ўриндан бирини эгаллади. Бешликда Ўзбекистондан ташқари Парагвай, Гватемала, Гондурас ва Эквадор бор.

Gallup мутахассислари 2015 йил давомида 140 мамлакатда 147 минг интервью ўтказган ва сўровда қатнашган ҳар бир кишига “Кеча қандай қизиқ иш қилдингиз?”, “Кеча кўп кулдингизми?”, “Нимадан хафа бўлдинги?” каби саволлар берган.

Жаҳон бўйлаб сўралганларнинг 72 фоизи бир кун олдин кўп жилмайгани ёки кулганини айтган.

Аҳолиси ҳиссиётлари асосан ижобий бўлганлар рўйхатини Парагвай бошлаб берган бўлиб, 4 ўринни Ўзбекистон эгаллаган. Рўйхатнинг тепасидан жой олган давлатларнинг аксарияти Лотин Америкаси давлатлари эканлигини бу мамлакатларда одамлар асосан ҳаётнинг позитив жиҳатларига эътибор қаратишга ўргангани билан изоҳланди.

XS
SM
MD
LG