Линклар

logo-print

Ўзбекистонга бу йил инсонпарварлик ёрдами сифатида 112,5 тонна озиқ-овқат етказиб берилди


АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва Америкадаги “Resource and Policy Exchange” нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилда ижтимоий муассасалар учун Ўзбекистонга витаминлар билан бойитилган 112,5 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

Хайрия жамғармасидан олинган хабарга кўра, мазкур хайрия ёрдами USAID Ўзбекистонда амалга ошираётган “Тинчлик учун озиқ-овқат” дастурининг давомидир. Бу дастур 2016-2017 йилларга мўлжалланган бўлиб, унинг доирасида тиббий муолажа олаётганлар, жумладан ногиронликнинг турли кўринишидан азият чекаётганлар, кексалар ва силга чалинганлар озиқ-овқат билан таъминланади.

Айтилишича инсонпарварлик ёрдами мамлакат бўйлаб 139 та ижтимоий муассасага, хусусан “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига ҳамда даволаш муассаларига етказиб берилади.

Мазкур дастур доирасида 2010-2016 йилларда Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 694 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилгани айтилди.

XS
SM
MD
LG