Линклар

АҚШ Демократик партияси миллий қўмитаси: Россия агентлари бизга яна ҳужум қилди


Демократик партия қўмитаси июлда ҳам айнан шундай ҳужум амалга оширилгани ҳақида хабар тарқатган, натижада қўмита етакчиси Дебби Вассерман-Шульц (суратда) истеъфо берган эди.

Демократик партия қўмитаси июлда ҳам айнан шундай ҳужум амалга оширилгани ҳақида хабар тарқатган, натижада қўмита етакчиси Дебби Вассерман-Шульц (суратда) истеъфо берган эди.

Демократик партия миллий қўмитаси АҚШ президенти сайловига таъсир ўтказиш истагида ташкилотга Россия агентлари яна онлайн ҳужум уюштирганини билдирди.

13 сентябрь куни WikiLeaksнинг Twitterдаги аккаунтида Guccifer 2.0 номи билан маълум бўлган хакер қўлга киритгани айтилаётган ҳужжатларга линк қолдирилди.

Қўмитанинг муваққат етакчиси Донна Бразил “Ушбу жиноий ҳаракатлардан фақат битта одам фойда кўради. Бу Дональд Трампдир”, деди.

“Трамп Путинни қўллабгина қолмай, оммавий равишда ўз кампаниясига ёрдам бериш учун россияликларни жосуслик қилишга чақирди”, дея сўзини давом эттирди Бразил.

Демократик партия қўмитаси июлда ҳам айнан шундай ҳужум амалга оширилгани ҳақида хабар тарқатган, натижада қўмита етакчиси Дебби Вассерман-Шульц истеъфо берган эди.

Ўшанда Трамп Россияни ўз сайлов кампаниясига ёрдам бериши мумкин бўлган янада кўпроқ электрон мактубларни излаб топишга ундади, аммо кейинроқ бу гапни шунчаки истеҳзо билан айтганини таъкидлади.

“Россия агентлари ўғирлаган яна бир гуруҳ ҳужжат эълон қилинишини кутаётган эдик”, деди Бразил.

Демократик партияга яқин манбаларга кўра, партия аъзолари ва партия номзоди Ҳиллари Клинтон WikiLeaks томонидан уларни уятга қўйиши мумкин бўлган янги ҳужжатларнинг фош этилишидан қаттиқ хавотирда. АҚШнинг янги президентига сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG