Линклар

Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг муносабатларига совуқчилик тушгани йўқ. Бу ҳақда Қирғизистон президенти аппарати ташқи сиёсат бўлими мудири матбуот анжуманида баёнот берди.

Сапар Исақовга кўра, МДҲ давлатлари Бишкек саммитига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири келиши қирғиз-ўзбек муносабатлари аҳволи белгиси эмас, балки Ўзбекистондаги ички сиёсий вазиятга боғлиқдир.

Исақовнинг айтишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири саммит доирасида Россия президенти билан сўзлашувлар ўтказади.

МДҲ ташкил топганига 25 йил тўлиши муносабати билан 16 сентябрда Бишкекда ўтказилаётган саммитда Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Россия, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари иштирок этади.

Сўнгги бир ой ичида Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги Унгартепада содир бўлган инцидент икки қўшни давлат муносабатларига соя солди.

Ўзбекистоннинг Сўх ва Шоҳимардон экславлари билан мамлакатнинг асосий ҳудуди ўртасида қатнов батамом тўхтаб турибди.

XS
SM
MD
LG