Линклар

logo-print

Туркманистоннинг авторитар етакчиси умрбод президент бўлиб қолиш учун ўзига имкон яратди. Гурбангули Бердимуҳамедов келажакда қайси ёшда бўлишидан қатъиназар президент сайловида иштирок этишига йўл очиш учун мамлакат конституциясига ўзгартириш киритди.

Хўжакўрсинга фаолият юритувчи парламент ҳамда Кексалар кенгаши 14 сентябрь куни измолаган ўзгартириш 70 ёшдан ошганлар президент сайловида иштирок эта олмаслиги ҳақидаги қонунни бекор қилди.

Қолаверса, конституцияга киритилган ўзгаришлар президентлик муддатини беш йилдан етти йилга узайтирди.

Табиий газга бой бўлган Туркманистон дунёдаги энг ёпиқ жамиятлардан биридир. Мамлакатда бирор марта ҳам Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти очиқ ва демократик деб топган сайлов ўтказилмаган. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Туркманистонда сиёсий мухолифат йўқлигини, ҳукуматни танқид қилганлар мунтазам равишда қамалиши ёки руҳий касалхонага улоқтирилишини ҳамда мустақил матбуот умуман йўқлигини таъкидлаб келади.

Конституциянинг 70 ёшдан ўтганлар ҳақидаги банди Бердимуҳамедов ўлгунича президент бўлишига тўсиқ бўлаётган ягона қонун эди. Мамлакат конституциясига кўра, Бердимуҳамедов истаганича президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин.

Касби диш доктори бўлган ва бош вазир ўринбосари ўлароқ ишлаган Бердимуҳамедов 2006 йилнинг декабрида туркманбоши Сапармурод Ниёзов кутилмаганда вафот этиши ортидан мамлакат хавфсизлик кенгаши томонидан президент этиб тайинланган. Беримуҳамедов ҳозир иккинчи президентлик муддатини ўтамоқда. 2017 йилга белгиланган навбатдаги сайловда Беримуҳамедов яна ғалаба қозониши аниқ.

Ўзгаришларни ишлаб чиққан комиссияга етакчилик қилган Бердимуҳамедов қонунни имзолаб бўлганидан кейин навбатдаги сайловда “альтернативалар” бўлишини айтди.

“Унда уч партия – Демократик партия, Аграр партия ҳамда Саноатчилар ҳамда тадбиркорлар партияси иштирок этади”, деди президент.

Туркманистон 2016 йилда президент ваколатларини ошириб, унинг хизмат муддатини узайтирган иккинчи Марказий Осиё давлатидир.

Мазкур йилда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга ўз номзодлигини исталган марта қўя олиши учун мамлакат конституцияси ўзгартирилди.

Тожикистон яна президентликка номзодларнинг минимум ёшини 35 дан 30 га туширди. Бу эса Раҳмоннинг 28 га тўлган ўғли Рустам 2020 йилги сайловда иштирок этишига йўл очиб берди.

Туркманистон конституцияга Ўзбекистонга чорак аср етакчилоик қилган автократик презиндет Ислом Каримов вафотидан кейин ўзгартириш киритилди.

Қўшни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам чорак асрдан бери амалини бўшатмайди. У ҳам истаганича президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин.

XS
SM
MD
LG