Линклар

Тезюрар Afrosiyob поезди 15 сентябрдан бошлаб Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича йўловчиларни таший бошлади.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг маълум қилишича, рейс ҳар куни амалга оширилади. Поезд Тошкентдан Бухорогача 3 соат 47 минутда етиб боради.

Шу йилнинг 25 августида Afrosiyob поезди Тошкентдан Бухорога синов қатновини амалга оширган эди. Ўшанда 600 километрли масофани поезд 3 соат 20 дақиқада босиб ўтган. Оддий поездда Тошкентдан Бухорогача бўлган йўлни 8 соатда босиб ўтиш мумкин.

259 километрли Самарқанд – Бухоро темир йўл йўналишини тезюрар поезд учун мослаштириш лойиҳаси қиймати 400 миллион долларни ташкил қилган. Бу лойиҳа 16 ойда амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG