Линклар

Ўзбекистонда октябрдан электр қуввати ва газ нархи қимматлайди


Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси нархи 5 фоизга, газ нархи 9 фоизга қимматлайди.

Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” ширкатлари аҳолини 14 сентябрда огоҳлантирди. Хабарда айтилишича, янги тарифлар сешанба куни Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

1 октябрдан бошлаб 1 киловат соат электр энергияси нархи 191 сўм бўлади. Ҳозирги нарх эса 182 сўм. Электроплиткалар билан жиҳозланган хонадонлар учун эса электр қуввати ҳозирги 91 сўм ўрнига 95,5 сўм қилиб белгиланди.

10 кубометр газ нархи кейинги ой бошидан ҳисоблагичи бор истеъмолчилар учун 2461 сўм 20 тийин, ҳисоблагичи йўқ истеъмолчилар учун 4225 сўм 90 тийин, уйни иситиш учун 1973 сўм 70 тийин бўлади. Бу ҳозирги нархлардан 9 фоизга қимматдир.

Сўнгги марта Ўзбекистонда коммунал хизматлар нархи шу йилнинг апрель ойида оширилган эди.

XS
SM
MD
LG