Линклар

Ҳиндистон Афғонистонга 1 миллиард долларлик ёрдам кўрсатади


Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан сўзлашувлардан сўнг ўз мамлакати Кобулга бир миллиард доллар миқдорида иқтисодий кўмак кўрсатишини маълум қилди.

Хиндистон ва Афғонистон раҳбарларининг қўшма баёнотида мазкур маблағ маориф, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларига сарфланиши қайд этилган.

Президент Ашраф Ғани 14 сентябрда Ҳиндистонга икки кунлик расмий сафар билан борган эди. Бу афғон президентининг 2014 йилдан бери Ҳиндистонга қилаётган иккинчи сафаридир.

Ашраф Ғани Ҳиндистондан ҳарбий ёрдам сўраши ҳам кутилмоқда. Ўтган йили Афғонистон президенти илтимоси билан Ҳинидстон Кобулга тўртта Ми-25 ҳарбий учоғини берган эди.

XS
SM
MD
LG