Линклар

Бишкекда МДҲ саммитини 3 минг милиционер қўриқлайди


Қирғиз милиционерлари.

Қирғиз милиционерлари.

Бишкекда 16 сентябрь куни бошланадиган МДҲ президентлари саммити кунлари жамоат хавфсизлигини уч мингга яқин милиционер назорат қилади.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, милиция миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда таҳдидларнинг олдини олиш бўйича ишлар амалга оширмоқда.

Бишкек саммитида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россия президентлари, Молдова бош вазири, Туркманистон бош вазири ўринбосари ва Украинанинг Бишкекдаги элчиси иштирок этади.

Ўзбекистон делегациясига эса ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилади.

Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги СССР қулаган 1991 йилда ташкил этилган эди.

XS
SM
MD
LG