Линклар

Ўзбекистон Россияга "яшил йўлак" ташкил этишни таклиф қилди


Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов.

Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов.

Ўзбекистон Россияга божхона хизмати ва Россельхознадзор тизими бўйича маҳсулотларни енгиллатилган божхона ҳамда фитосанитария текширувидан ўтказиш, яъни “яшил йўлак” ташкил этиш юзасидан келишим тузишни таклиф қилди.

Россия Қишлоқ хўжалик вазирлигининг маълум қилишича, бундай ташаббус Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов томонидан Россия қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачев билан учрашув чоғида кўтарилди.

Ткачев Азимов билан учрашувда жорий йилда Ўзбекистондан Россияга олиб келинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми ўтган йилдагига қараганда икки марта кўпайганини эътироф этган.

Томонлар ижобий ҳолатлар билан бирга, маҳсулот етказиб беришда бир қатор қийнчиликлар ҳам пайдо бўлаётганини таъкидлашган.

Шундан сўнг ўзбекистон томони Ўзбекистондан Россияга олиб келинаётган маҳсулотларга “яшил йўлак очиш” таклифини киритган.

Бу масала юзасидан қандай қарорга келингани ва учрашув қаерда бўлиб ўтгани ҳақида мазкур воқеани ёритган Россиянинг Новости агентлиги маълумот бермаган.

XS
SM
MD
LG