Линклар

logo-print

Мирзиёв имзолаган қонунга кўра, Ўзбекистонда "ёшлик" 30 ёшгачадир


14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

12 августда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 24 августда Сенат маъқуллаган ва 15 сентябрдан кучга кирган мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган, хусусан, ёш оила, ёш мутахассис ва ёш тадбиркорлар ёшлар эканлиги белгилаб қўйилган.

“Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принципи очиқлик ва шаффофлик, ёшларга оид давлат сиёсатида ёшлар иштирокини таъминлаш, ёшлар ғояларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳисобланади”, дейилади ҳужжат преамбуласида.

Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; ёшларнинг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш; ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий, жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш; ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш каби вазифалар ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида белгилаб қўйилгани айтилди.

Расмий маълумотларга кўра, қарийб 32 млн. кишилик Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 27 ёшдир.


XS
SM
MD
LG