Линклар

Комилов Атамбаевга Мирзиёевнинг саломини етказди, Шоҳимардонни тилга олгани номаълум


Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашувда Ўзбекистоннинг қирғиз-ўзбек муносабатларини ўзаро ҳурмат ва қўшничилик анъаналарига таянган ҳолда ижобий бошлашга тайёр эканини билдирди, деб хабар қилди Қирғизистон президентининг матбуот хизмати.

Абдулазиз Комилов 16 сентябрда Бишкекда ўтадиган МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахтига келди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Абдулазиз Комилов мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканликларини билдирдилар, дейилган хабарда. Қирғизистон президентининг матбуот хизматига кўра,ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Атамбаевга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказган.

Учрашув чоғида икки қўшни давлатнинг бир бирови ҳудуди билан ўралган эксклавларидаги вазият тилга олинганми-йўқми – бу ҳақда айтилмаган.

Сўнгги бир ой ичида Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги Унгартепада содир бўлган инцидент икки қўшни давлат муносабатларига соя солди.

Ўзбекистоннинг Сўх ва Шоҳимардон экславлари билан мамлакатнинг асосий ҳудуди ўртасида қатнов батамом тўхтаб турибди.

МДҲ ташкил топганига 25 йил тўлиши муносабати билан 16 сентябрда Бишкекда ўтказилаётган саммитда Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Россия, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари иштирок этади.

XS
SM
MD
LG