Линклар

logo-print

БМТ: Украина шарқидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 9640 нафарга етди


Украина шарқида қуролли тўқнашувлар бошланган 2014 йилнинг апрелидан буён 9640 киши ҳалок бўлди, қарийб 22,5 минг киши яраланди. Бу маълумотлар БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчилар миссиясининг 15 сентябрда эълон қилинган ҳисоботида келтирилди.

Ҳужжатда келтирилган рақамлар ҳар икки томон ҳарбийларидан берилган талафотлар ҳамда оддий аҳоли орасидан нобуд бўлганларни қамраган.

Айтилишича, 2016 йил майи ўрталаридан августнинг ўртасигача тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ўтган йилнинг шу муддатидаги кўрсаткичдан 66 фоизга кўпдир. Кўпчилик Минск келишувлари билан тақиқланган замбараклардан отилган снарядлардан ўлган.

1 сентябрда ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганига қарамай, томонлар туташувчи чизиқ бўйлаб вазият ўта нобарқарор қолмоқда, зўравонликларнинг янги тўлқини кўтарилиб кетиш эҳтимоли катта, дейилади ҳисоботда.

Украина шарқидаги қуролли тўқнашувлар Россия Украинанинг Қрим ярим оролини аннексия қилганидан сўнг бошланган 2014 йилнинг апрелида бошланган. Киев ва Ғарб Россияни Украина шарқидаги сепаратчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаб келади. Россия бу айбловларни рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG