Линклар

logo-print

Қозоғистоннинг Ақмола вилоят суди миграция қонунчилигини бузгани учун Ўзбекистоннинг 19 ватандошини уч кунга ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Суд матбуот хизматининг пайшанба куни маълум қилишича, ҳибс қилинган ўзбекистонликлар жорий йилда Қозоғистонга келган, бироқ қонунда белгилангани тартибда полицияга рўйхатга турмаган.

Бу билан улар Қозоғистонда бўлиш тартибини бузган.

Қозоғистон қонунчилигига биноан суд 19 ўзбекистонликни айбдор деб топиб, маъмурий жазо сифатида уларни уч кунга ҳибс қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

XS
SM
MD
LG