Линклар

“Билайн” молия директорининг алмаштирилиши коррупция жанжалига боғлиқ эмас


Ўзбекистонда “Билайн” молия директорининг алмаштирилиши “Вимпелком”нинг собиқ раҳбари Михаил Слободинга нисбатан очилган жиноят иши билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри ширкатнинг жамоатчилик билан алоқа бўлими раҳбари Ўроз Абдуразоқовга таянган ҳолда хабар берди.

Нашрнинг билдиришича, 7 сентябрда ширкат молия директори Роман Баранников лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига Сергей Черепин тайинланган.

“Бу режадаги алмаштириш. Бундай алмаштириш ҳар икки йилда бир марта амалга оширилади ва бунинг коррупция билан боғлиқ суриштирувга алоқаси йўқ”, деб айтган Абдуразоқов.

7 сентябрь куни “Вимпелком”нинг собиқ раҳбари Михаил Слободин Россия таркибидаги Коми республикаси раҳбариятига ширкат фаолиятини юритиш учун 800 миллион рубль пора берганлик айби билан халқаро қидирувга берилган эди.

“Вимпелком” дунёдаги йирик телекоммуникация холдинларидан бири ҳисобланади. Ширкат “Билайн”, “Киевстар”, Djuice, Wind, Infostrada, Mobilink, Leo, Banglalink ва Telecel брендлари остида уяли алоқа хизмати кўрсатиб келади.

XS
SM
MD
LG