Линклар

2018 йилги Чемпионлар лигаси финали Киевда ўтказилади


УЕФА реклама баннери.

УЕФА реклама баннери.

Украина шарқидаги ватандошлар уруши ташвиш яратаётганига қарамай, 2018 йилги футбол бўйича Чемпионлар лигасининг финал ўйинлари Киевда ўтказилади. Бундай қарор УЕФА томонидан қабул қилинди.

“Украина УЕФА Чемпионлар лигасининг финал ўйинларини 2018 йил 26 майида ўткизади”, деб хабар берди УЕФА ижроия қўмитаси.

Украина 2012 йилда футбол бўйича Европа чемпионатига Польша билан биргаликда мезбонлик қилган эди. Шундан кейин сўнгги уч йил давомида украин расмийлари Чемпионлар лигаси финал ўйинларнини Киевдаги 70 минг ўринли “Олимп” стадионида ўтказишни таклиф қилиб келган.

XS
SM
MD
LG