Линклар

logo-print

Тожикистон энергетик лойиҳалар учун 3,8 миллиард доллар сарфлайди


Роғун ГЭСИ барпо этилиши режалаштирилган ҳудуд.

Роғун ГЭСИ барпо этилиши режалаштирилган ҳудуд.

Тожикистон яқин йилларда энергетик мустақилликка эришиш лойиҳаларига 3 миллиард 800 миллион доллар сарфлаши режалаштирилмоқда.

Тожикистоннинг энергетика соҳаси ва иқтисодий комплексга оид муассасаларининг билдиришича, энергетика соҳаси мамлакат тараққиётининг асосий йўналишларидан бири сифатида танлаб олинган.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг билдиришича, сўнгги 15 йилда Тожикистонда энергетикага оид 32 та лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,5 миллиард долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон Тожикистонда қурилиши режалаштирилган Роғун ГЭСи барпо этилишига кескин қаршилик қилиб келади.Тошкент расмийларига кўра, Роғун ГЭСи қурилиши минтақа экологиясига катта зарар еткизади. Аммо Душанбе бу лойиҳадан воз кечган эмас.

XS
SM
MD
LG