Линклар

logo-print

Бишкекда бугун Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммити бўлиб ўтади.

Бишкек саммитида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россия президентлари, Молдова бош вазири, Туркманистон бош вазири ўринбосари ва Украинанинг Бишкекдаги элчиси иштирок этади.

Ўзбекистон делегациясига эса ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилади.

МДҲ саммити куни жамоат хавфсизлигини Бишкекда уч мингга яқин милиционер назорат қилади.

Саммитдан сўнг Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев яқинлари доирасида ўз туғилган кунинин нишонлайди. Мазкур тадбирда саммитга келган айрим президентлар ҳам иштирок этиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG