Линклар

ЎзЛиДеп Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида илгари сурди


Марказий сайлов комиссиясининг хабар беришича, ЎзЛиДеп партияси сиёсий кенгаши 16 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёевни президент номзодлигига таклиф этди.

Шавкат Мирзиёев номзоди энди партия съездида тасдиқдан ўтиши лозим бўлади.

"Миллий Тикланиш" демократик партияси пленуми эса бир овоз билан 43 ёшли социолог Сарвар Отамурадовни президентликка номзод сифатида илгари сурди.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, Ўзбекистонда 4 декабрда ўтадиган президент сайловига 21 миллиондан кўпроқ сайловчи қайд этилди.

Президент сайловларига 14 та сайлов округи ташкил этилган.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, сайлов участкалари овоз беришдан камида 2 ой олдин ташкил этилиши лозим.

XS
SM
MD
LG