Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:13

Қозоғистон президентининг қизи Сенат қўмитасига раис этиб тайинланди


Нурсултон Назарбоев ва Дариға Назарбоева
Нурсултон Назарбоев ва Дариға Назарбоева

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева 16 сентябрда мамлакат Сенати Халқаро Алоқалар, Мудофаа ва Хавфсизлик Қўмитасининг раиси этиб тайинланди.

Бор-йўғи уч кун муқаддам Дариға Назарбоева парламентнинг юқори палатаси -Сенатга аъзо этиб тайинланганди.

Аввалроқ Қозоғистонда бош вазир, адлия ва мудофаа вазирлари ўзгарган эди.

53 яшар Назарбоева бир йилдан буён бош вазир ўринбосари вазифасини бажариб келаётганди.

Унинг янги вазифага тайинланиши Қозоғистонни 1989 йилдан буён идора этаётган 76 яшар отасининг ўрнини олиши мумкинлигига оид миш-мишларни янада кучайтирди.

Қозоғистон ҳукуматидаги ўзгаришлар 2 сентябрда қўшни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафотидан икки ҳафта ўтиб кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG