Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:46

Худкуш ҳужумчи Покистон шимоли-ғарбидаги масжидни нишонга олди


Покистон шимоли-ғарбидаги масжидда содир этилган худкушлик ҳужумида камида 16 киши ҳалок бўлди ва яна 20 ортиқ одам жароҳат олди.

Ҳодиса Афғонистон чегарасига яқин озод қабилалар яшовчи Моҳманд минтақасида жума намози пайтида юз берди.

"Худкуш ҳужумчи одамга тўла масжид ичида бўлган. У "Аллоҳу Акбар" деб қичқирган ва ортидан кучли портлаш юз берган", - деди Моҳманд ҳокимининг муовини Рейтер агентлиги билан суҳбатда.

Портлаш юз берган масжид атрофини ҳозирда полиция ўраб олган.

XS
SM
MD
LG