Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:33

АҚШ Қримда Давлат Думаси учун ўтказилажак сайлов натижаларини тан олмайди


АҚШ Давлат департаменти Россия аннексия қилган Қримда Давлат Думасига ўтказиладиган сайлов натижаларини тан олмайди.

Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби баёнот берди.

– АҚШ Россия босиб олган Қрим ярим оролида Давлат Думаси учун 18 сентябрда ўтказишни режалаган сайловни қонуний ҳисобламайди ва унинг натижаларини тан олмайди, - деди Кирби.

АҚШ Давлат департаменти мулозимига кўра, Қрим Украинага қайтарилмас экан Россияга қарши санкциялар кучида қолади.

Бундан аввал Украина президенти Петро Порошенко Россия ҳукумати Давлат Думаси учун сайловларни Украина ҳудудида ўтказолмаслигини билдирганди.

Украина Олий Радаси эса дунё ҳамжамиятини Россия босиб олган Қрим ярим оролида ўтказилажак сайловни тан олмасликка чақирганди.

Россия Украинанинг Қрим ярим оролини 2014 йилда аннексия қилган.

XS
SM
MD
LG