Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:30

Навальний Медведевнинг қимматбаҳо дачаси ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди


Медведев дала ҳовлиси
Медведев дала ҳовлиси

Ўз ҳамюртлари каби Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳам ўрмонда қўзиқорин теришни хуш кўради. Медведев қўзиқорин тераётгани акс этган фотосуратларни ўз Instagram саҳифасига юклагани мухолифатчи Алексей Навальнийга Медведев қимматбаҳо дачага алоқадор эканлигини кўрсатиб беришда ёрдам берди.

15 сентябрь куни эълон қилинган ҳисоботда Москва шарқидаги Иваново вилоятида, Волга дарёси бўйида жойлашган дача комплекси ҳақида сўз юритилади. Бир неча йилдан бери ушбу дачада Медведев хордиқ чиқариши айтиб келинади.

Географик координалари кўрсатилган сурат ёрдамида Навальний Медведев Плёс шаҳарчасидаги дача яқинида бўлганини кўрсатиб берди. Матбуот хабарларига кўра, маҳаллий аҳоли комплекс атрофидаги 6 метр баланд яшил девор ортида нима борлигига қизиқиб келади.

Навальний ва унинг ёрдамчилари комплексни дрон орқали тасвирга лди. Олинган видеода қасрнинг ҳашаматли эканлигини кўриш мумкин. Комплексда улкан уй, поғонпли бассейн, чанғи учиш учун тепалик ҳамда камида иккита вертолёт қўниш жойи бор.

“Новая газета” газетаси 2011 йилда олиб борган изланишлар давомида “Миловка мулки” номи билан маълкум бўлган мазкур улкан дача “ДАР жамғармаси” деб аталувчи ташкилотга тегишли эканлиги, ташкилот “вилоятларда хайрия ишлари билан” шуғулланиши аниқланди.

“ДАР ҳамғармаси”га рус миллиардерлари Леонид Михелсон ҳамда Леонид Симановскийга тегишли бўлган ширкат асос солган. Унинг бошқарув кенгашига Медведевнинг курсдоши етакчилик қилади. Симановский ҳозирги кунда “Единия Россия” партиясидан Россия Давлат Думаси депутатидир.

Навальнийга кўра, Миловканинг муайян қисми кейинроқ “Градислава” деб номланган, “тарихий ва маданий мерсони сақлаш” билан шуғулланувчи ташкилотга ўтказилган. “Собеседник” газетаси 2014 йил “Градислава” асосчиси Москва яқинида яна бир қиммат қасрга алоқдор эканлигини аниқлади. “Собеседник” тарқатган маълумотларга кўра, бу қасрга эгалик қилувчи ширкат етакчиси “ДАР жамғармаси”га алоқадордир.

Навальний ҳисоботи эълон қилиниши ортида Медведевнинг матбуот котиби Наталья Тимакова бош вазир Миловкада чиндан тунаганини, аммо бу мулк унга тегишли эмаслигини ёки Медведев уни ижарага олмаганини таъкидлади.

Навальний Тимакова шарҳларига жавобан Twitterда “Агар Медведев мулкдан бепул фойдаландан бўлса, бу коррупцияга киради”, дея жавоб ёзди.

Навальний ўз ҳисоботини 18 сентябрь кунига белгиланган парламент сайловдан бир неча кун аввал эълон қилди. Мухолифатчи сайловчиларни “Единия Россия” учун овоз бермасликка чақирди.

Қизиғи, Навальний ҳиоботига таянч бўлган сурат 2013 йилнигн 15 сентябрида, яъни роппа-роса уч йил аввал чоп этилган.

Сурат тавсифи фақат битта сўздан иборат: “Куз”.

Карл Шрек мақоласини инглизчадан ўзбекчага Нодир Атаев ўгирди

XS
SM
MD
LG